1

Ҳиндлар Деҳлидаги масжидга бостириб кириб, уни вайронага айлантирди (Видео)

ДУНЁ 27.02.2020, 16:04
Теглар: Видео
Ҳиндлар Деҳлидаги масжидга бостириб кириб, уни вайронага айлантирди (Видео)

Деҳлида фуқаролик тўғрисидаги янги қонун қабул қилинганидан кейин бошланган тартибсизликлар оқибатида сўнгги кунларда камида 20 киши ҳалок бўлгани, яна 190 киши жабрлангани ҳақида хабар берган эдик. 

500 кишилик гуруҳ Ашок-Нагар ҳудудидаги масжиднинг эшикларини синдирган ва уни ёқиб юборган.  Кечроқ яна бир кичик масжид ва маҳаллий бозорда мусулмон дўконлари ёқиб юборилган. Туман фуқаросининг сўзларига кўра, тўда уч соатдан кўпроқ вақт давомида ҳинд миллатчиларининг шиорларини ҳайқириб масжидни вайрон қилган. Деҳлининг шимоли-шарқидаги тартибсизликлар якшанба куни бошланиб, душанба куни зўравонлик тусини олди. Ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолат акс этган видео пайдо бўлди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1