АсосийJamiyat

Туркияда "Янги Ўзбекистон – келажаги буюк давлат" китоби чоп этилди

'Туркияда "Янги Ўзбекистон – келажаги буюк давлат" китоби чоп этилди'ning rasmi

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот маслаҳатчисининг Darakchi.uzга хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг баъзи танланган асарлари "Янги Ўзбекистон –келажаги буюк давлат" номи остида турк тилига ўгирилиб, китоб шаклида нашр қилинган.

“Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда уч йилдан кўпрок вақт мобайнида кучли ислоҳотлар амалга оширилди. Бу жараёнинг ижобий таъсирлари Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларида ҳам кўринмоқда. Икки мамлакат раҳбарларининг яқин дўстлик даражасидаги алоқалари савдо, маданий ва сиёсий ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳам имконият яратди. 2019 йилнинг 15сентябрь кунида Ўзбекистоннинг Турк Кенгашига аъзо бўлиши икки томонлама ҳамкорлик билан бирга кўп томонлама ҳамкорликка берилган муҳим эътиборни  ҳам тасдиқлайди, – дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев, президент сифатида олиб бораётган бошқаруви ва ислоҳотларини ифодалаган бир нечта муҳим нутқларни сўзлаган. Мирзиёевнинг муҳим тарихий воқелик сифатида баҳоланувчи бу нутқлари аввало ўзбек ва рус тилларида, сўнгра кўплаб хорижий тилларга таржима қилиниб китоб шаклида нашр этилган. Шуни таъкидлаш жоизки, “Янги Ўзбекистон – келажаги буюк давлат” китоби нашр этилгунга қадар Туркияда Ўзбекистондаги тез суратдаги  ўзгариш ва ривожланиш ҳақида ёзилган ҳеч қандай асар йўқ эди. 

Ушбу камчиликни бартараф этиш учун Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Кутубхоналар ва нашриётларнинг Бош бошқармаси ва Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонасининг Маданият ва Тарғибот бошқармасининг самарали ташаббуси билан, профессор Др. Фират Пурташ бошчилигидаги гуруҳ фаолиятини бошлади. Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири жаноб Меҳмет Нури Эрсой тарафидан муқаддимаси ёзилган  "Янги Ўзбекистон –келажаги буюк давлат" номли бу қадрли асар учун Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййип Эрдоған ҳам тақдимот ёзувини ёзди. Туркия Республикаси Президентининг шахсий котиби дотс. Др. Ҳасан Доғаннинг раҳбарлиги остида Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг нашри сифатида 1000 адад чоп этилган биринчи нусхаси совға сифатида берилди. Шавкат Мирзиёев 2020 йил 19 февралда бўлиб ўтган Президент кутубхонасининг очилиш маросимига таклиф этилган ягона чет эллик муҳтарам меҳмон сифатида иштирок этди. Шавкат Мирзиёев исми остида турк тилида чоп этилган "Янги Ўзбекистон –келажаги буюк давлат" номли китоб жаноб Ражаб Таййип Эрдоған томонидан ҳурматли Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.

Хабарда таъкидланишича, Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири жаноб Меҳмет Нури Эрсой сўзбошида қуйидагиларни қайд этган: "Ўзбекистон амалга оширилаётган юксалиш ҳамласи ва Туркия билан ҳар қачонгидан кўра кучли шаклда ривожланаётган муносабатлар бу асар учун илҳом манбаи бўлди. Янги Ўзбекистоннинг ва ислоҳотларнинг меъмори бўлган Президент муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг фикрларига асосланган бу асар Ўзбекистонни Анадўлидаги турк китобхонларига яқиндан таништиришни максад қилган".

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййип Эрдоған эса: "Ушбу китоб Ўзбекистон Президенти қадрли биродарим Шавкат Мирзиёев номидан ўзининг миллатига бағишлаган Ўзбекистоннинг бутун қаҳрамон фарзандларига бағишланган", дея таъкидлаган.Жаноб Эрдоған, 2018 йилда Олий Мажлис мурожаатида ҳам айтганидек турк халқи 100 йил олдин ўз ҳаётлари, моллари ва ибодатлари билан Анадўлидаги мустақиллик курашини қўллаб-қувватлаган, турк миллатининг дарди билан ёнган, хурсанд бўлганида хурсанд бўлган ўзбек қардошларига ўз миннатдорлигини бот-бот таъкидлайди.

Умуман олганда, ушбу китобни ўқиганлар Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг келажаги ва фаровонлиги, Ўзбекистон давлатининг мустақиллиги ва суверенитети учун қанчалик самимий, шижоатли раҳбар эканлигини кўришлари мумкин.

Президент Мирзиёев ўзининг демократик дунёқарашини бошқарув  муносабатини ҳам акс эттирувчи етакчи, адолат ва қонун устуворлигига ишонган давлат арбоби сифатида ўз фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини кенгайтириш учун курашмоқда. Мирзиёев ўзбек халқига муносиб бўлган ривожланиш ва фаровонлик даражасига олиб чиқиш мақсадида  ўз халқи билан бирга елкама-елка меҳнат қилмоқда.

“Янги Ўзбекистон – келажаги буюк давлат”китоби турк-ислом маданияти ва дунё ривожига беқиёс қадриятларини олиб кирган Ўзбекистоннинг бугунги ҳолати ва ривожланиши ҳақида фикр беради. Янги Ўзбекистон бутун дунёга, шу ўринда Туркияга ҳам ўз эшикларини очди.Инвесторларни, ишбилармонларни, ўқитувчиларни, туризм соҳасидаги мутахассисларни, ёшларни ва биргаликда фойда қозонишни истаганларни таклиф қилмоқда. 

Ўзбекистон туркиялик сармоядорлар ва ишбилармонлар учун тақдим этаётган имкониятларни яхшироқ тушуниш учун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан яратилган янги Ўзбекистонни яқиндан таниш керак. Ушбу китоб туфайли, таълимдан соғлиққача, ёшлардан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож аҳолигача, транспортдан уй-жой қурилишигача, банк тизимидан тортиб эркин савдо зоналаригача бўлган кўплаб соҳаларда Ўзбекистон томонидан киритилган янги қоидалар ҳақида тўғридан-тўғри маълумот олиши мумкин. 

“Янги Ўзбекистон –келажаги буюк давлат” китоби Туркия-Ўзбекистон муносабатларида 5 миллиард долларга мўлжалланган савдо ҳажмига эришиш йўллари кўрсатилган, таълим, соғлиқ, туризм, транспорт каби устувор соҳаларда шериклик алоқаларини ривожлантириш учун асосий маълумот манбасидир”, – дея якунланади элчихона Матбуот маслаҳатчисининг хабари.

 

    Бошқа янгиликлар