Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келаётган Қирғизистон фуқароси(1990 йилда туғилган) И.Б бошқарувидаги “BMW528I” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганида, автомашина салонидаги барга мохирлик билан жойлаштирилган 1,19 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






