Япония бош вазири Синдзо Абэ коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2 мартдан бошлаб мамлакатдаги барча мактаблар ёпилишини маълум қилди.
Японияда 13 миллион мактаб ўқувчилари мавжуд. Мактаблар март ойида тўлиқ ёпиқ бўлади.
Охирги маълумотларга кўра, Японияда 200 дан ортиқ киши коронавирусни юқтириб олган.






