1

Ўзбекистонда нодавлат ОТМ ташкил этилади. Университет ва талабалар учун қатор имтиёзлар берилиши мумкин

ЖАМИЯТ 02.03.2020, 17:05
Ўзбекистонда нодавлат ОТМ ташкил этилади. Университет ва талабалар учун қатор имтиёзлар берилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Tashkent International University of Education” нодавлат олий таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, мазкур нодавлат олий таълим муассасаси республика иқтисодиёт тармоқларини малакали кадрлар билан таъминлаш имкониятларини ошириш ҳамда таълим тизимига жаҳоннинг илғор стандартлари ҳамда замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш учун зарур бўлган олий маълумотли педагог ва бошқарувчи кадрларни тайёрлаш, ривожланган мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Олий таълим сифатига қўйиладиган умумий эътироф этилган халқаро талабларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари учун талаб юқори бўлган мутахассисликларнинг бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар ҳамда таълим тизими учун замонавий педагог ва бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Университетнинг асосий вазифалари деб ҳисобланади.

Университетни таъсис этишда Халқ таълими вазирлиги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ва тизимдаги фойдаланмаётган биноларни ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Бунда, потенциал инвесторга қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:

ўз маблағлари ҳисобидан Университетнинг фаолиятини молиялаштириш, объектларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек, уларга тегишли ҳудудни ободонлаштириш;

Университетга берилаётган объектда таълим хизматлари кўрсатиш юзасидан фаолиятни амалга ошириш;

Университет томонидан белгиланган квота доирасида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги буюртмасига кўра “The Times Higher Education World University Rankings” рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида имтиёзли грантлар ажратиш йўли билан тегишли йўналишлар бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга оширади.

Лойиҳага кўра, университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, ўз мустақил балансига эга бўлади, ўз ихтиёридаги маблағлар ва мол-мулк билан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради;

Университетга ўқув-методик раҳбарликни таъминлаш, фаолияти ва ўқув жараёнини ташкил этиш ва юритиш, ўқув адабиётлари билан таъминлаш, шунингдек абитуриентларни ўқишга қабул имтиҳонларини ўтказиш ва чет эллик юқори малакали мутахассисларни ёллаш учун хорижий ҳамкор сифатида “The Times Higher Education World University Rankings” рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасаларини белгилаш ва университет базасида уларнинг филиалларини очиш ҳуқуқи берилади;

Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда, Университет ва унинг хорижий ҳамкори томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

Университетда кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи, кечки ва махсус сиртқи йўналишлари бўйича амалга оширилади;

Университет бакалавр ва магистратура битирувчиларига унинг хорижий ҳамкор университетларининг Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжати сифатида тан олинадиган халқаро даражадаги диплом берилади;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари Университет томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади;

Университетнинг магистратура таълим босқичи битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги раҳбарлари номенклатурасига киритилади;

Университетнинг магистратура дастурида ўқишни муваффақиятли тамомлаган ва халқ таълими тизимида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар учун 5 йил муддатга ойлик иш ҳақининг 50 фоиз бўлган миқдорида устама белгиланади (бошқа белгиланган қўшимча тўловлар ва нафақалардан қатъий назар);

Умумтаълим муассасаларида фаолиятини бошлаган Университетнинг бакалавр босқичи битирувчиларига тўғридан-тўғри иккинчи малака тоифаси, магистратура битирувчиларига биринчи малака тоифаси берилади.

Лойиҳага кўра, 2023 йил 30 декабрга қадар:

Университет барча турдаги солиқлар тўлашдан;

Университет Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан ҳам доимий муассаса орқали, ҳам тўлов манбаидан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан;

Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича потенциал инвестор томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шу жумладан, лаборатория ускуналари), компьютер техникаси, мультимедиа маҳсулотлари, тиббиёт тренажёрлари, адабиётлар, қурилиш материаллари ва инвентарлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.

Қарор лойиҳаси муҳокама муддати 16 мартга қадар белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1