АсосийЖамият

“Жинсий аъзойимни куйдирмоқчи бўлишди”

Тошкентда фуқаролар бўйнига жиноят илмоқчи бўлган ИИО ходимлари жазоланди.

'“Жинсий аъзойимни куйдирмоқчи бўлишди”'ning rasmi

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг уч нафар ходими мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва ҳибсга олинган фуқароларни қийноққа солишда айбланди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди 16 май куни уларга нисбатан ҳукм чиқарди. darakchi.uz суд ҳужжати билан танишди.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги манзил колониясида жазо муддатини ўтаб келаётган М.К. кўп миқдордаги гиёҳванд модда тарқатиш мақсадида бир неча одам билан тил бириктирган. У 2024 йил август ойида ППХ инспектори Б.Ш.га Катта халқа йўли кўчасида жойлашган “Minerva City” тураржой мажмуасининг қурилиши тугалланмаган биноси рўпарасига кўп миқдордаги гиёҳванд модда яшириб кетилишини, уни қора рангли Spark машинасида борган шахслар олиб кетишини айтган ва Б.Ш.дан ушбу наркотик моддаларни унинг танишлари хавфсиз олиб кетишини таъминлашни сўраган.

2024 йил 4 августга ўтар кечаси ППХ инспекторлари Б.Ш. ва К.М. хизмат ҳудудидан ташқарида наркотик яширилган жойни кузатган. Бироқ К.М. катта миқдордаги гиёҳванд модда яширилганидан бехабар бўлган. 

Инспекторлар бу ерда турган фуқаролар М.А. ва Ш.Ш.ни тўхтатиб, уларни наркотик моддага алоқадорликда гумон қилиб ушлаган. Инспектор Б.Ш. ўзига олдиндан маълум бўлган ҳудудга яшириб қўйилган гиёҳванд моддани  гўёки топиб олгандай кўрсатиб, ашёвий далилларни холислар иштирокисиз, ўз қўллари билан олган ҳолда машинаси юкхонаси устига қўйган. 

Шундан сўнг, инспекторлар ҳодиса жойига  тегишли ходимларини чақирган. Воқеа жойига етиб борган Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ катта тезкор вакили Ф.Қ. тергов ишларини юқори турувчи раҳбариятига ахборот бермасдан, ўзбошимчалик билан олиб борган, гумонланувчиларга нисбатан қийноқ қўллаган.

Ҳибсга олинган М.А. айбни тан олишдан бош тортганидан кейин унга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинганини айтган.

“Мени камерасиз хонага олиб киришди. Қўлларимга кишан солиб, қўлларимни юқорига, деворга қаратиб кўтаришга мажбур қилишди. Бошимга бир нечта қора пакет кийдириб, скотч билан ўраб қўйишди. Бўғилиб кетдим. Кейин орқамга, оёқларимга уришди, электрошокер қўллашди”, дейди М.А.

Экспертиза унда кўплаб жароҳатлар, жумладан, электрошок таъсирига хос бўлган зарба ва куйиш излари борлигини тасдиқлаган.

М.А. билан бирга ушланган Ш.Ш. эса қийноқланри қуйидагича тасвирлайди:

“Қорним ва юзимга уришди. Кейин улардан бири пашша ўлдирадиган асбобни олиб, савалай бошлади. Улар соқолимни куйдиришди. Дўстларимга қарши кўрсатма бермасам, тириклайин ёқиб юборишади, дейишди...”

Шунингдек, М.А. ва Ш.Ш.нинг танишлари киши А.И., И.С. ва Ю.Т. (аёл киши) ҳам воқеа жойига етиб борган эди ва улар ҳам амалда ҳимоя ҳуқуқи билан таъминламасдан, қўлларига кишан тақтирилиб, Янгиҳаёт туман ИИО ФМБга келтирилган.  ИИБ ходимлари А.И.га ҳам оғир тан жароҳати етказган.

“Ходимлардан бири керакли қоғозларга имзо чекишга рози бўлгунимгача мени калтаклади. “Дубинка” зарбаси бошимга тегди. Шундан сўнг қулоқ пардам йиртилиб кетди”, деган у.

Тиббий хулосага кўра, А.И.да оғир бош жароҳати, тан жароҳатлари ва руҳий шикастланиш белгилари аниқланган. 

И.С. эса жинсий хўрлаш элементлари билан қийноққа солинганини айтган. 

“Шимимни ечиб қўйишди. Ходимлардан бири зажигалкани жинсий аъзойимга яқинлаштириб: “Агар тан олсанг, қўйиб юбораман, тан олмасанг, шу ерда ёқиб юбораман”, деди. Мен ваҳимага тушиб ўзимни зўрға тутиб турардим”, дейди у.

Суд-тиббиёт экспертизасининг 12 августдаги хулосасига кўра, И.С.ни танасида жароҳатлар аниқланмаган. 

Судда Ф.Қ., Б.Ш. ва К.М. айбига қисман иқрорлик билдирган. Ф.Қ. фуқароларга нисбатан жисмоний қийноқ қўлламаганини, улар ўз ихтиёрлари билан тушунтириш хати ёзиб беришганини айтган. Жабрланувчилар эса уларга жисмоний қийноқ қўлланганини тасдиқлаган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 16 майдаги ҳукми билан 1987 йилда туғилган Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ катта тезкор вакили Ф.Қ. 5 йил 1 ой, 1986 йилда туғилган ППХ инспектори Б.Ш. 11 йил, 1991 йилда туғилган ППХ инспектори К.М. 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Уларнинг учаласи ҳам жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонлик ҳожилар халқимизни дуо қилмоқда'ning rasmi

    Жамият 31.05.2025 20:36

    Ўзбекистонлик ҳожилар халқимизни дуо қилмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Самарқандда қадимий тангаларни Истанбулга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 31.05.2025 17:48

    'Қашқадарёдаги хусусий боғчада 2 ёшли қизча вафот этди'ning rasmi

    Жамият 31.05.2025 17:12

    Қашқадарёдаги хусусий боғчада 2 ёшли қизча вафот этди

    Қизалоқ назоратсиз қолдирилгани сабаб ариққа тушиб кетиб, вафот этган.

    'Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?'ning rasmi

    Жамият 31.05.2025 15:23

    Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

    "Муборак Қурбон ҳайтини нишонлаш тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

    'Uzbekistan Airways 1 июнь куни муносабати билан 50% гача чегирмалар эълон қилди'ning rasmi

    Жамият 31.05.2025 14:29

    'Фарғонада 8 млрд сўмлик сифатсиз дори сақлаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 31.05.2025 13:21

    Фарғонада 8 млрд сўмлик сифатсиз дори сақлаётганлар қўлга тушди

    Шунингдек, 400 млн сўмлик тиббиёт жиҳозларининг савдоси тўхтатиб қолинди.