АсосийЖамият

"Magic City"да суицид саҳнаси намойиш этилдими?

Ҳолатга расмийлар муносабат билдирди.

'"Magic City"да суицид саҳнаси намойиш этилдими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Magic City” боғида намойиш этилган театрлаштирилган томоша видеолавҳаси тарқалди. Томошада ўз жонига қасд қилиш саҳнаси кўрсатилган.

Видеода кўринишича, рол ижро этувчилардан бири баланд устунга бўйнидан ип билан боғланган ҳолда осилиб турган. У бу орқали ўз жонига қасд қилиш ҳолатини кўрсатиб берган. Томошада кўплаб одамлар, хусусан, ёш болалар ҳам бўлган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Гулноза Қосимова ижтимоий тармоқда тарқалган видеодан хабари борлигини, “Magic City” хусусий ҳудуд эканини, муҳокамаларга сабаб бўлаётган саҳна кўриниши шаҳар, Чилонзор туман ҳокимлиги ёки шаҳар маданият бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилмаганини ҳамда улар олдиндан хабардор қилинмаганини билдирди.

“Бу тадбир биз билан келишилмаган, ҳолат бўлиб ўтгандан сўнггина биз хабардор бўлдик”, дейди матбуот котиби.

Ушбу шоу-шувли мавзуга "Magic city" муносабат билдирди. 

Унга кўра, мазкур кадрлар ҳақиқатан ҳам паркнинг ҳар куни соат 22:30 да намойиш этиладиган кечки шоу-дастури – “Сув устидаги шоу” давомида тасвирга олинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, тармоққа тарқалган фрагмент контекстдан ажратилган бўлиб, у томошанинг сюжетини ҳам, санъат ғоясини ҳам тўлиқ акс эттирмаган, шоу сценарийси – бу яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги тўқнашув ҳақида бўлган классик эртак бўлиб, финалда ёвуз қаҳрамон яхши қаҳрамонни махсус хавфсизлик тизими ёрдамида ҳавога кўтарган.

    Бошқа янгиликлар