АсосийДунё

Исроил ва АҚШ Эрон борасида зиддиятга бормоқда

Исроил ҳукумати Трамп маъмурияти Эронга уран бойитиш имкониятини сақлаб қолишга йўл қўядиган келишувга рози бўлишидан чўчимоқда.

'Исроил ва АҚШ Эрон борасида зиддиятга бормоқда'ning rasmi

2025 йил май ойида АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий келишув бўйича олиб борилаётган музокаралар Исроилда жиддий хавотир уйғотмоқда. The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Исроил ҳукумати Трамп маъмурияти Эронга уран бойитиш имкониятини сақлаб қолишга йўл қўядиган келишувга рози бўлишидан чўчимоқда. 

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу оммавий ахборот воситалари орқали бу музокаралардан норозилигини билдириб, “кучсиз келишув — келишмасликдан ҳам ёмон” деб таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Эроннинг ядровий бомбага эга бўлиш  имкониятларини чекламайдиган келишув Исроилнинг ҳарбий чоралар кўриш имкониятларини чеклаб қўяди.

Музокаралар АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи раҳбарлигида беш босқичда ўтказилди, аммо уран бойитиш масаласида томонлар келишувга эриша олмаган. 
Исроил разведкаси маълумотларига кўра, Эрон 60% гача бойитилган уран захираларини кўпайтирмоқда ва ер ости ядровий иншоотларини мустаҳкамламоқда. Бу ҳолат Исроилни эҳтимолий привентив – олдиндан зарба бериш ҳақида ўйлашга мажбур қилмоқда, аммо АҚШнинг қўллаб-қувватловисиз бу амалга оширилиши қийин. Оқ Уй эса бу борада сабр қилишни тавсия қилмоқда. 

Трамп маъмурияти дипломатияни афзал кўрса-да, ҳарбий вариантни ҳам истисно қилмаяпти. Президент Трамп Исроилни музокаралар давомида мустақил ҳарбий ҳаракатлардан тийилишга чақирди. 
Шу билан бирга, Саудия Арабистони мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон апрель ойида Эронга Трампнинг ядровий келишув таклифини жиддий қабул қилишни, акс ҳолда Исроилнинг ҳарбий зарбасига учраш хавфи борлигини маълум қилди. 

                                                                                                                                                  Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди — 1 миллион ГБ/с'ning rasmi

    Дунё 31.05.2025 21:19

    Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди — 1 миллион ГБ/с

    Бу 10 мингта фильмни бир сонияда юклаб олиш мумкинлигини англатади.

    'Илон Маск психотроп моддаларга қарамликда гумон қилинмоқда'ning rasmi

    Дунё 31.05.2025 19:27

    Илон Маск психотроп моддаларга қарамликда гумон қилинмоқда

    Илон Маск кетамин ва экстази истеъмоли билан боғлиқ айбловларга дуч келмоқда.

    'Трамп Маскни "олтин калит" билан кузатди'ning rasmi

    Дунё 31.05.2025 11:59

    Трамп Маскни "олтин калит" билан кузатди

    Маск давлат харажатларини бир триллион долларга қисқартирган.

    'Краснодарда туғилганидан бери кўчага чиқмаган 7 ёшли бола топилди'ning rasmi

    Дунё 30.05.2025 17:43

    Краснодарда туғилганидан бери кўчага чиқмаган 7 ёшли бола топилди

    Қўшнилар узоқ вақтдан бери шубҳали овозлар, бола йиғиси ва аёлнинг оғир руҳий аҳволидан шикоят қилиб келган.

    '"ҲАМАС" АҚШнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифини рад этди'ning rasmi

    Дунё 30.05.2025 17:24

    "ҲАМАС" АҚШнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифини рад этди

    "ҲАМАС" расмийси "BBC"га берган интервьюсида, таклифда урушни тўлиқ тўхтатиш ва гуманитар ёрдамни кафолатлаш каби талаблар инобатга олинмаганини маълум қилди.

    'Францияда 1 июлдан бошлаб пляж, боғ ва автобус бекатларида чекиш тақиқланади'ning rasmi

    Дунё 30.05.2025 14:53

    Францияда 1 июлдан бошлаб пляж, боғ ва автобус бекатларида чекиш тақиқланади

    Бу ҳақда Франциянинг соғлиқни сақлаш ва оила масалалари бўйича вазири Катрин Вотрен маълум қилди.