АсосийДунё

Рубль яна қулаяптими? Экспертлар валюта бозоридаги вазиятни таҳлил қилди

2024 йил охирида АҚШ доллари 110 рублга яқинлашган эди. Ҳозир эса Россия Марказий банки белгилаган расмий курс 80 рублдан паст.

'Рубль яна қулаяптими? Экспертлар валюта бозоридаги вазиятни таҳлил қилди'ning rasmi

2024 йил охирида АҚШ доллари 110 рублга яқинлашган эди. Ҳозир эса Россия Марказий банки белгилаган расмий курс 80 рублдан паст. Ҳатто май ойи охирида банклараро валюта бозорида (санкциялар сабаб Мосбиржа ишдан чиққан) доллар 77 рублгача тушди.

Россия Марказий банки мутахассислари рублнинг мустаҳкамланишини бир неча омиллар билан тушунтиради: мавсумийлик, Украинадаги уруш якунланишига бўлган умид, шунингдек, юқори асосий фоиз ставкаси. Оқибатда аҳоли кредит олишни камайтирди, бу эса узоқ муддатли истеъмол товарларига бўлган талабни пасайтирди ва импортчилар валютага камроқ эҳтиёж сезмоқда.

Аммо мутахассислар рубль аста-секин қадрсизланади, деган фикрда. Курс пасайишига олиб келувчи омиллар кўп.

Импорт тикланмоқда, экспорт эса қисқаришда давом этмоқда

“Альфа-Инвестиция” таҳлилчиларининг таъкидлашича, 2024 йилнинг биринчи чорагида импорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 3 фоизга кам бўлган бўлса-да, май ойида бу кўрсаткич 8,9 фоизга ўсди.

Экспорт тушумлари эса камаймоқда. Бунга нефть ва бошқа хомашёларга бўлган нархлар пасайиши сабаб бўлмоқда. G7 давлатлари Россия нефти учун нарх чегарасини 60 доллардан 50 долларгача тушуришни, ҳатто ундан ҳам пастроққа туширишни муҳокама қилмоқда. Украина эса нархни 30 долларгача тушуришни таклиф қилган.

Аҳоли орасида валютага талаб ошмоқда

“Альфа-Инвестиция” экспертлари яна бир муҳим жиҳатни тилга олади — ёзги таътил мавсуми бошланаётгани боис фуқаролар хорижий валютани кўпроқ харид қилишга киришди. Бу ҳам рублга босимни кучайтиради.

Курс прогнози: доллар 2026 йилга бориб 100 рублдан ошади

Информацион агентлик Cbonds келтирган ўртача прогнозларга кўра:

• 2025 йил 2-чоракда — 1 доллар = 85,1 рубль

• 2025 йил 3-чоракда — 90,9 рубль

• 2025 йил 4-чоракда — 98 рубль

• 2026 йил 2-чорагида — доллар нархи 100 рублдан ошиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 4 та уй аланга ичида қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:33

    Тошкентда 4 та уй аланга ичида қолди

    Ёнғин содир бўлган хонадонларнинг бирида ёқилғи мойлаш маҳсулоти сақланганлиги тахмин қилинмоқда.

    'Германияда кўприк илк бор гидравлик технология ёрдамида силжитилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:15

    Германияда кўприк илк бор гидравлик технология ёрдамида силжитилди

    Қизиғи, бу жараёнда кўприкнинг иккинчи қисмида автотранспорт ҳаракати тўхтамаган — у олдиндан якунланган эди ва ҳаракат давом этган.

    'Грузияда диктатура ўрнатилдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:52

    Грузияда диктатура ўрнатилдими?

    Евроиттифоққа Тбилисига нисбатан муносабатни қайта кўриб чиқиш тавсия қилинди.

    'Трамп: “Путин Россиядаги ҳарбий аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавобсиз қолдирмаслигини билдирди”'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:47

    Трамп: “Путин Россиядаги ҳарбий аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавобсиз қолдирмаслигини билдирди”

    АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилганини маълум қилди.

    'EИ украиналик қочқинларга берилган вақтинчалик ҳимоя муддатини узайтирмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:41

    EИ украиналик қочқинларга берилган вақтинчалик ҳимоя муддатини узайтирмоқчи

    Билдирилишича, бу ёрдам 2027 йилгача узайтирилиши мумкин.

    'Табиий офатлар сони нега ошиб бормоқда?'ning rasmi

    Дунё 04.06.2025 17:43

    Табиий офатлар сони нега ошиб бормоқда?

    Олимларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда қайд этилган кучли табиий офатлар инсон омили билан боғлиқ иқлим ўзгариши натижасидир. Улар нафақат ҳарорат ошиши, балки офатлар сони ва кучайиши билан ҳам намоён бўлмоқда.