АсосийJamiyat

Халқ таълими вазирлиги 8 март байрамини нишонлаш бўйича огоҳлантириш билан чиқди

'Халқ таълими вазирлиги 8 март байрамини нишонлаш бўйича огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

Яна бир неча кунлардан сўнг мамлакатимизда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланади. Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги мактабларда ушбу байрамни ўтказиш борасида йўл қўйилаётган айрим ҳолатлар юзасидан огоҳлантириш берди:

“Ижтимоий тармоқларда мазкур байрамга тайёргарлик жараёнида ўқитувчилар, мактаб маъмурияти ва ўқувчи қизларни байрам билан табриклаш мақсадида пул йиғимларини ташкил қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бу ҳолат айрим ота-оналарнинг норозилигини келтириб чиқармоқда.

Халқ таълими вазирлиги 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўқитувчилар, мактаб маъмурияти ва ўқувчи қизларни табриклашни пул йиғимларисиз ҳам ташкил этиш мумкинлигини эслатади. Жумладан, ўқувчининг ўзи ёзган табрик сўзи ёки ўз қўли билан ясаган бирор кичик буюм ҳам энг яхши совға бўлиши мумкин.

Хотин-қизларни табриклаш натижасида ота-оналар норозилиги келиб чиқиши керак эмас. Агарда кимнинг имконияти бўлмаса, бошқа фаол ота-оналар томонидан мажбурлаш ёки улар номидан умумий совға қилиш баҳонасида мажбурий пул йиғиш нотўғри. 

Халқ таълими вазирлиги юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ота-оналар норозилиги билан ундириладиган барча йиғим турларига чек қўйиш кераклигини эслатиб ўтади.

Хотин-қизларни хурсанд қилмоқчи бўлсак, байрамни ҳақиқий кўтаринки руҳда нишонлайлик ва ҳеч кимни норози бўлишига йўл қўймайлик”,дейилади Вазирлик Ахборот хизмати хабарида

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар