1

Яккабоғда фермер ишчиси аёлларни ёқиб юбормоқчи бўлганми? Тафсилотлар маълум қилинди

ЖАМИЯТ 03.03.2020, 09:31
Яккабоғда фермер ишчиси аёлларни ёқиб юбормоқчи бўлганми? Тафсилотлар маълум қилинди

Хабарингиз бор, аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида фермер ишчиси аёлларнинг устига ёнилғи сепиб ёқиб юборишга урингани тасвирланган видео эълон қилинган эди.

Ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган мазкур видеолавҳа ўрганилди ва маълумотлар Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан “darakchi.uz”га маълум қилинди.  

Келтирилишича, ҳолат туман ИИБдаги жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни руйхатга олиш китобида киримга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Аниқланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2019 йилдаги 14-сонли Қарорига асосан ер майдонларини мақбуллаштириш жараёнида “Ўрта” МФЙ “Хусн” қишлоғи ҳудудидаги 499, 470, 487қ, 743қ контурларидаги 8 та фермер хўжалигига тегишли 11,5 гектар ер майдони туман ҳокимининг 2019 йил 24 январдаги қарорларига асосан заҳира ер фондига қайтарилган. 

Туман ҳокимининг 2019 йил 27 июлдаги Ҳ-4696/07-сонли қарори билан “Асқаров Музаффар Жабборович” фермер хўжалигига мазкур 11,5 гектар ер майдони қўшимча ажратиб берилган.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан 2020 йил 27 январ куни “Асқаров Музаффар Жабборович” фермер хўжалигига ер майдонидаги олма ва бошқа дарахтлар замбуруғ ва бошқа касалликларга чалиниб, яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли дарахтларни бузиб, ўрнига интенсив боғ барпо этиш бўйича ёзма тавсия берилган. 

Шунга кўра, “Асқаров Музаффар Жабборович” фермер хўжалиги томонидан 14.02.2020 йил 14 февраль куни самарасиз боғни бузишни бошлаган. 2020 йил 29 февраль куни соат 13:00 ларда боғни бузиш давом эттирилаётган вақтда, “Хусн” қишлоғида яшовчи боғнинг собиқ эгалари Т.Омонов, М.Мансуров ва бошқалар таёқ ва тош билан боғни бузишга қаршилик кўрсатиб, жанжалда иштирок этаётган аёллар 20 литрлик елим идишдаги 5 литрлар чамасидаги дизель ёқилғиси қолдиғини ҳайдов трактори устига сепмоқчи бўлган. Ҳайдовчи Б.Нормўминов елим идишни аёллардан тортиб олиб, ёқилғи қолдиғини тўкаётганида қаршилик кўрсатаётган Ў.Бурхонованинг ҳам устига тўкилган.

Ҳайдовчи воқеа жойидан кетганидан кейин Т.Омонов ва бошқалар ҳам тарқалишган. 

Ҳодиса юзасидан туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ер низоси иштирокчилари билан учрашиб, “Асқаров Музаффар Жабборович” фермер хўжалиги раҳбарига боғни бузишни вақтинчалик тўхтатиб туриш ва ерга эгалик ҳуқуқи масаласи қайта кўриб чиқилиши тушунтирилган, тарафлар тушунтиришдан қаноатланганлар.

Ҳозирда, Вилоят прокуратураси ва ҳокимлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Яккабоғ туманидаги 29.02.2020 йил 29 февралдаги мазкур воқеа ҳолатлари ҳамда ерга оид қонунчилик ижроси аҳволи жойида ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1