АсосийDunyo

Коронавирус: Саудия Арабистонида иккинчи бемор аниқланди

'Коронавирус: Саудия Арабистонида иккинчи бемор аниқланди'ning rasmi

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги қиролликда коронавирус билан касалланган иккинчи бемор аниқлангани ҳақида хабар берди, дея ёзди Таржумон. Бемор Саудия Арабистони фуқароси бўлиб, у Баҳрайн орқали Эронга бориб келган ва буни Саудия расмийларига ошкор қилмаган.

Ҳозирда Эронда коронавирус авж олмоқда. Расмий маълумотларга кўра, бу мамлакатда 92 нафардан кўпроқ одам вирус қурбонига айланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бемор касалхонада карантинга олинган ва у билан алоқада бўлганларнинг барчаси коронавирус текширувидан ўтказилган. Шунингдек, агар одамларда вирус ҳақида бирон бир савол туғилса, 937 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги маълум қилинган.

    Бошқа янгиликлар