АсосийDunyo

Қозоғистонда коронавирус сабаб Наврўз оммавий нишонланмайдиган бўлди

'Қозоғистонда коронавирус сабаб Наврўз оммавий нишонланмайдиган бўлди'ning rasmi

Эртага, 13 мартдан Қозоғистонда коронавирусга қарши махсус чораларни амалга ошириш бошланади. Мамлакатда оммавий тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўзининг Фейсбук тармоғидаги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади dw.kom.

Хусусан хавфли коронавирув пандемияси ортга чекингунгача мамлакатда Наврўз ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантаналарни ҳам оммавий тартибда нишонлаш тақиқланди.

"ЖССТ коронавирус пандемиясини эълон қилди. Ҳукумат махсус чораларни амалга оширишга киришди. Оммавий тадбирлар бекор қилинади. Фуқароларни озиқ-овқат ва биринчи даражали товарлар билан таъминлашда узилишлар бўлмайди. Кичик ва ўрта бизнеснинг зарар кўришига йўл қўйиб бўлмайди”, деб ёзди Қ.Тўқаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

“Nur.kz”нинг хабар беришича, мактабларда таътил 16 март куни бошланиб, 5 апрелгача давом этиши белгиланган. Шу билан бирга, мамлакатдаги олий таълим муассасалари ҳам онлайн-таълим тизимига ўтади.

Бошқа янгиликлар