1

Тўти Юсупованинг оиласида тўй. Ёшлар суратга олиш майдонида танишишган

ШОУ-БИЗНЕС 13.03.2020, 15:35
Тўти Юсупованинг оиласида тўй. Ёшлар суратга олиш майдонида танишишган

 Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги «Илҳақ» фильмда бош ролларни ижро этган актёрлар Ҳусан Рашидов ва Хуршида Соатова турмуш қурмоқда. Бу ҳақда режиссёр инстаграмдаги саҳифасида хабар берди.

Жаҳонгир Аҳмедов, "Илҳақ" фильми режиссёри:

— "Илҳақ" фильмида асосий ролларни деярли 80 фоиз янги чеҳралар, янги истеъдодлар ижро этишмоқда. Зулфия аянинг тўртинчи ўғли Ваҳобжон ва унинг рафиқаси Роҳатой образларини гавдалантираётган актёр ва актриса ҳам шулар жумласидан.

Ҳусан Рашидов ва Хуршида Соатова. Ҳар иккисини ҳам киносиновлар майдонида танидим, билдим, илк бор бирга ишладик. Фотосиновлардан сўнг видеосиновлар, баҳс-мунозалардан кейин бош рол ижрочилари тасдиқланди. Улар ҳам танланганлар орасида эдилар.

Уч ойлик тайёргарлик ишлари, ҳар бир актёр билан алоҳида сценарий, кейинчалик роллари устида ишлай бошлаганимизда уларни яқинроқ била бошладим. Ҳусан асли режиссёрлик бўлимини тугатганлигини, Хуршида халқимизнинг севимли санъаткори Тўти Юсупованинг набираси эканини ҳам кечроқ эшитдим.

Суратга олиш ишлари бошлангач, айнан мана шу жуфтлик очиғи каминани қийнашни бошлади. Сабаби ҳар иккиси ҳам ҳали уйланмаган, турмуш қурмаган, бир-бирига ҳатто яқин келгиси келмасди. Албатта бунинг орқасидан бақир-чақирлар, суратга олиш ишлари маълум муддатга тўхтаган вақтлар ҳам бўлди. Қаттиқ талаблар остида улар ўз ролларини секин-секин англаб бора бошлашди. Вақт ўтиб шунчалик киришиб кетишдики нафақат мен, балки бутун ижодий гуруҳимизни эркатойига айланишди. Мана бугун мени улар ўз никоҳ тўйларига таклиф қилиб келишди. Бахтли бўлишсин. "Илҳақ" фильмида яралган муҳаббатлари умрбоқий бўлсин. Мендан кўп сўрашади, суратга олиш ишлари қандай ўтди деб. Менинг жавобим шу — биз бу фильмда муҳаббат билан ишладик.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1