Қозоғистонда 2018 йилда туғилган қизалоқда коронавирус аниқланди. Бу маълумот онлайн-брифинг чоғида мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси Диас Ахметшарип томонидан айтиб ўтилди. Мазкур хабар РИА новости сайтида эълон қилинган.
Бемор қизча Олмаотага Берлин рейси билан Минск орқали ўз яқинлари ҳамроҳлигида учиб келган. Айни пайтда қизча юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани айтилмоқда.
Қозоғистонда қайд этилган янги икки ҳолатда эса вирусдан зарарланган эркаклар Москва шаҳридан учиб келгани маълум бўлди.
Аввалроқ Қозоғистонда – бир кеча-кундузда вирусдан зарарланганлар сони 10-13 кишига етгани маълум қилинганди.