АсосийJamiyat

Коронавирусни аниқлайдиган янги дастур — ихтирочи ўзимиздан

'Коронавирусни аниқлайдиган янги дастур — ихтирочи ўзимиздан'ning rasmi

Навоий шаҳридаги 4-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Суҳроб ҲАЙДАРОВ  бугун бутун дунёни  таҳликага солаётган   коронавирусни аниқлайдиган, уни юқтиришнинг олдини олишга қаратилган дастур устида ишлаяпти.

­— Бу дастуримизни  “Анти COVID — 19” деб номладик, — дейди Суҳроб ўз ихтироси ҳақида. — Бу вирусга қарши дегани. Ҳозир айфон системаси принципида ишлайди. Бунда телефонга ўрнатилган “Антикоит-19” дастури   коронавирус билан Сизни оралиқдаги масофани сақлашга  СМС  орқали огоҳлантиради. Бунда  коронавирусга чалинган бемор яқинлашганда, 5 километр масофада телефонингизга СМС келиб, сиз орқага қайтишингиз керак. Буни ҳозир андроид телефонларга ҳам татбиқ этиш устида ишлаяпмиз.

 

Суҳроб инглиз, рус ва  корейс тилларини билади.  IT PARK ҳузуридаги IT CENTERда ментор-спикер вазифасини бажараётган Суҳробнинг энг эътирофга сазовор ютуқлари 2018 йилдан бошланди. Дастлаб, 2018 йилда ёш олимлар клуби ҳамда ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб–қувватлаганлиги учун  бир миллион сўмлик чекка эга бўлди. Шундан сўнг мунтазам  Республика ва халқаро  миқёсидаги  турли фестиваль ва танловларда  юзлаб давлатлар орасида ғолиб бўлиб, ўнлаб ютуқларни қўлга киритган  ёш  ижодкор 2019 йилнинг 8-10 ноябрь кунлари Венгрия давлатининг Дьор шаҳрида бўлиб ўтган “WRO-2019” халқаро техник ишланмалар олимпиадасида  иштирок этиб, Осиё минтақасида  I  ўринни эгаллади ва Венгриядаги энг нуфузли университетга ўқиш имтиёзини қўлга киритди.

 

    Бошқа янгиликлар