АсосийСиёсат

АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Маркo Рубио Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди

Рубио Россияга қарши санкциялар мавжудлигини Украина билан музокараларда “савдолашув” воситаси деб атади.

'АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Маркo Рубио Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди'ning rasmi

AҚШ Украинадаги можарога барҳам бериш учун Россияга қарши санкцияларни бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда 15 январ куни AҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп томонидан AҚШ Давлат котиблигига номзод қилиб кўрсатилган Марко Рубио маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар чоғида санкциялардан Россияга босим дастаги сифатида фойдаланиш мумкин. Шу тариқа Рубио Россияга қарши санкциялар мавжудлигини Украина билан музокараларда “савдолашув” воситаси деб атади, дея аниқлик киритган The New York Times. 

Марко Рубионинг сўзларига кўра, санкциялар можароларни дипломатик йўл билан ҳал қилишга ёрдам берадиган ноҳарбий босим воситасидир. Бироқ, агар бу вазиятни ҳал қилишга ёрдам берса, уларни қайта кўриб чиқиш мумкин.

Шу билан бирга, Британиянинг Financial Times газетаси Европа Иттифоқи Трамп лавозимга киришганидан сўнг AҚШнинг амалдаги президенти томонидан жорий этилган Россияга қарши санксияларни бекор қилиши мумкинлигидан хавотирда эканини ёзди. 

Шу куни AҚШ расмийлари Россиянинг бир қатор корпорациялари ва уларнинг раҳбарларига нисбатан санкцияларни кенгайтиргани маълум бўлди. Рўйхатга “Газпром нефт” ва унинг раҳбари Aлександр Дюков, “Сургутнефтегаз”, шунингдек, “Зарубежнефт” раҳбари Сергей Кудряшов киритилган. Бундан ташқари, "Росатом" бош директори Aлексей Лихачевга ҳам чекловлар қўйилди. Рўйхатга “Газпром”нинг Болтиқбўйи соҳилидаги табиий газни суюлтириш заводи “Газпром ЛНГ Портовая” ҳам киритилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова AҚШнинг Россия Федерациясига қарши янги чораларини шарҳлар экан, "Известия" нашрига айтишича, ҳозирги Aмерика президенти шу тариқа "тарихда из қолдирмайди", балки "фақат оёқ иўи қолдиради". 

Кейинроқ Россия ТИВ Вашингтоннинг Россияга қарши янги санкцияларни жорий этиш бўйича ҳаракатлари эътибордан четда қолмаслиги ва Россия ташқи иқтисодий стратегиясини ишлаб чиқишда ҳисобга олинишини маълум қилди.

                                        Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 07.02.2025 17:17

    Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    Бўлажак "Марказий Осиё + Япония" форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик доирасида минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    'Ижтимоий солиқ бўйича имтиёз энди камида 3 млн сўм ойлик оладиган ва 30 ёшгача бўлган ишчиларга қўлланилади'ning rasmi

    Сиёсат 07.02.2025 15:52

    Ижтимоий солиқ бўйича имтиёз энди камида 3 млн сўм ойлик оладиган ва 30 ёшгача бўлган ишчиларга қўлланилади

    Хизматлар сектори учун 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкаси бўйича имтиёз муддати яна 3 йилга узайтирилади.

    'Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 07.02.2025 15:36

    Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди

    Икки давлат дипломатик муносабатларни 1997 йилда ўрнатган.

    '“Конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 07.02.2025 11:43

    “Конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади — Президент

    Корхоналар ойликни тўғри кўрсатишга ўтгани ҳисобига, иш ҳақи 3,2 карра кўпайиб, қўшимча 2,1 триллион сўм солиқ тушган.

    'Онлайн кредит олиш тартиби соддалаштирилади'ning rasmi

    Сиёсат 07.02.2025 11:28

    Онлайн кредит олиш тартиби соддалаштирилади

    Президент давлат банклари онлайн хизматлар кўрсатишда хусусий банклардан орқада қолиб кетаётганини қайд этди.

    'Малайзиянинг “AirAsia X” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2025 16:59

    Малайзиянинг “AirAsia X” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди

    Тошкент – Куала-Лумпур йўналишида ҳафтасига жами 5 та қатнов амалга оширилмоқда.