АсосийЖамият

32 та шаҳар ва туманлардаги тротуарларда “Сояли сайр кўчалари” яратиш таклиф қилинмоқда

Соҳил ва дарё бўйларида 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлакларини қуриш кўзда тутилган.

'32 та шаҳар ва туманлардаги тротуарларда “Сояли сайр кўчалари” яратиш таклиф қилинмоқда'ning rasmi

Юртимизнинг 32 та шаҳар ва туманларидаги аҳоли юрадиган асосий тротуарларда “Сояли сайр кўчалари” тармоғини яратиш таклиф қилинмоқда. 

Таклифда Республиканинг яшиллик даражасини 14,1 фоизга етказиш, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлакларини қуриш кўзда тутилган.

Бу ҳақда “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасида алоҳида қайд этилган, дея хабар қилди Экология вазирлиги матбуот хизмати.

Аҳоли томонидан олинган мурожаатлар ва таклифларга асосан, яшаш ҳудудларида экологик муҳитни яхшилаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш учун қулай шарт-шароит яратиш талаб этилади. Хитойнинг “Хуажун” фан ва технология университети олимлари атроф-муҳит ва инсоннинг психологик ҳолатини ўрганиб, яшил респондентларнинг уйлари яшиллик ҳудудларига 300, 500, 1000 ва 1500 метр радиусда яқинлигини, фаровонлик, касалликка чалиниш ва ўлим ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилдилар. Натижада яшил майдонларда узоқ вақт бўлиш депрессия ва ташвишланиш хавфини камайтириши маълум бўлди.

 Халқаро тажриба 

 Франциянинг Париж шаҳрида экологик муаммоларни бартараф этиш, шаҳарда кўкаламзорлаштириш тадбирларини янада такомиллаштириш мақсадида “Катта табиат, кичик бетон” акцияларига эътибор ортди. Бу билан шаҳарларда кўплаб бино ва иншоотлар олдидаги бетонлар йўқ қилиниб, яшил қопламалар барпо этиш ёки дарахт кўчатлари экиб, ўрмон билан қопланиш даражасини оширишга эътибор қаратилган. 

 Жумладан, 2004 йилда Париж шаҳридаги “Отел-де Вил-ратушей” бетон қоплама билан қопланган майдон 2020 йилга қадар дарахтзор билан қопланган экооазисга айлантирилди. 

 Лойиҳага кўра, “Сояли сайр кўчалари” тизимини жорий қилиш бўйича 2025–2027-йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилади. Бу аҳоли ҳаракатланадиган гавжум тротуарларда ҳаво ифлосланишини 5-10 фоизга ва тротуарлар бўйлаб ҳаво ҳароратини 3-5 даражагакамайтиради. Шунингдек, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириб, соғлом турмуш тарзини олиб бориш имкониятини яратади.

 Маълумот учун, Президент Фармони лойиҳаси “Ўзбекистон-2030” халқ стратегияси онлайн порталида кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади. Унда сиз ҳам фаол иштирок этиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни uzbekistan2030.uz онлайн портали ҳамда @Ekologiya_yili_bot телеграм боти http://@Ekologiya_yili_bot(@Ekologiya_yili_bot) орқали юборишингиз мумкин!

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бир ой ичида 135,6 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Бир ой ичида 135,6 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди

    Очиқланишича, фуқаролар томонидан 234 та ноқонуний ҳолат аниқланган.

    'Туркманистонда зилзила бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:48

    Туркманистонда зилзила бўлди

    Аммо зилзила таъсири қай даражада Ўзбекистонга сезилгани очиқланмади.

    'Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 18:28

    Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди

    Онлайн такси агрегаторлари орқали 430 мингдан ортиқ ҳайдовчи аҳолига йўналишсиз такси хизмати кўрсатмоқда.

    'Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан қулаб тушди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 16:13

    Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан қулаб тушди

    Батафсил маълумотни тез орада “Darakchi.uz”нинг YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    'Наманганда ноқонуний газ уланиши аниқланди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 15:50

    Наманганда ноқонуний газ уланиши аниқланди

    Бунинг ортидан давлатга 200 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

    'Тошкентда электромобиль ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 02.07.2025 08:02

    Тошкентда электромобиль ёниб кетди

    Мудҳиш ҳодиса ортидан бир киши жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.