АсосийЖамият

Электр энергияси ишлаб чиқариш режаси ортиғи билан бажарилди — “Иссиқлик электр станциялари”

2024 йилда режадаги 29,1 миллиард кВт.соат электр энергияси ўрнига 31,9 миллиард кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

2024 йилда режа бўйича 29,1 миллиард кВт.соат электр энергияси ўрнига, амалда 31,9 миллиард кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 110 фоизга бажарилишига эришилди. Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Шунингдек, 2024 йилда корхоналар томонидан 11,1 миллион Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиб, тармоққа узатилган.

Ёқилғини иқтисод қилиш бўйича эса режадаги 
700,5 миллион кубметр табиий газ ўрнида, амалда  1 млрд.  кубметр табиий газ иқтисод қилинди ёки режа кўрсаткичи 147,9 фоизга бажарилди.

Электр энергияси иқтисоди бўйича режадаги 117,8 миллион кВт.соат ўрнига, амалда  163,5 миллион кВт.соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди ёки режа кўрсаткичи 138,8 фоизга бажарилди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 26 та лойиҳа асосида қиймати 58,9 миллиард сўм бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 61,3 миллиард сўмга ёки 104,0 фоизга бажарилиши таъминланди.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2024 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан инвестиция лойиҳалари доирасида режа бўйича 616,94 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилиши лозим эди. Амалда 646,14 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилиши таъминланди. Бунда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 104,7 фоизга бажарилишига эришилди.

2024 йил май ойида “Тошкент ИЭМда қуввати 32 МВтга тенг бўлган 2 та газ турбина қурилмасини қуриш” инвестиция лойиҳаси ишга туширилди.

Шу билан бирга, 2024 йил 13 декабрда “Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти сўнгги нуқталарида жойлашган 6 маҳаллаларида когенерация лойиҳаларини амалга ошириш” инвестиция лойиҳаси доирасида Олмазор туманида когенерация лойиҳаси муваффақиятли ишга туширилди.

Айни пайтда Толимаржон ИЭСда умумий қуввати 1065 МВТ ва Навоий ИЭС да умумий қуввати 650 МВт бўлган замонавий буғ газ қурилмалари бунёд этиш ишлари давом эттирилмоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ олдида турган муҳим вазифалардан бири - бу маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобланади, шу мақсадда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 2024 йилда маҳсулот таннархи 1,6 триллион сўмга пасайтириш режалаштирилган эди, амалда эса 1,95 триллион сўмга пасайтирилди, бунда режа 118 фоизга бажарилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.