1

"Артистларни кўрмадингларми?.." Ижтимоий тармоқларда билдирилган эътирозга "Ўзбекконцерт" жавоб берди

МАДАНИЯТ 01.04.2020, 21:10
Теглар: Ўзбекконцерт, санъаткорлар
"Артистларни кўрмадингларми?.." Ижтимоий тармоқларда билдирилган эътирозга "Ўзбекконцерт" жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда шу кунларда санъат аҳлининг жимиб қолгани, хайрия ишларида фаол эмаслиги ҳақида фикр-мулоҳазалар пайдо бўлди. Бу постларда юртимизнинг бир қатор таниқли ҳонандалари санаб ўтилиб, қани улар шундай мураккаб вазиятда нега ўзини кўрсатмаяпти" деган маънода мурожаат қилинган. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ахборот хизмати ушбу фикрларга қуйидагича муносабат билдирди.  

"Аслида миллат бошига оғир кунлар келганида санъаткорлар ҳам четда турмасдан, биринчилардан бўлиб, карантин даврида одамларнинг уйда ўтиришлари учун тайёрланаётган турли кўнгилочар кўрсатувлару, коронавирусдан ҳимояланиш учун нималарга амал қилиш кераклиги ҳақидаги турли челленджларда фаол иштирок этишмоқда.  

Бундан ташқари санъаткорларимиз ҳам кўпчилик қатори халқимизнинг оғир кунларида юртимизда янги ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ва кам таъминланган оилалар, аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами учун ҳам хайрия ишларини амалга ошириб келишмоқда.  

Фақат бундай ишлар хайрия бўлганлиги боис, кўпчилик санъаткорлар томонидан ошкор қилинмасдан келинмоқда. Бугунги кунда бизга маълум бўлганларидан, карантин даврининг илк кунларидан то шу кунга қадар Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев, Мавлуда Асалхўжаева, Ҳосила Раҳимова, Алишер Турдиев, Зиёда Қобилова, режиссёр Саъдулла Абдуллаев ҳамда бошқа санъаткорлар томонидан “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 200 миллион 500 минг сўм ҳамда кам таъминланган оилалар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами учун 152 миллион сўм, умумий ҳисобда 352 миллион 500 минг сўм хайрия маблағлари йўналтирилган.  

Бундан буён ҳам бу борадаги ишлар фаол давом этади. Санъаткорлар ҳар қандай кунда доимо халқимиз ва мухлислар билан бирга".

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1