АсосийDunyo

Эронда 100 ва 106 ёшли икки бемор коронавирусдан тузалди

'Эронда 100 ва 106 ёшли икки бемор коронавирусдан тузалди'ning rasmi

Коронавирусга чалинган 100 ва 106 ёшли икки нафар бемор Эрондаги шифохонадан чиқди, деб маълум қилди Хабар «IRNA» агентлиги манбаси асосида.

Маълумот қилинишича, иккала ҳолат ҳам Кум шаҳрида қайд этилган. 106 ёшли отахон 14 кунлик муолажадан сўнг шанба куни шифохонадан чиққан. 100 ёшли Али Афшари исмли иккинчи беморга эса якшанба куни уйига рухсат берилган.

Бундан ташқари, агентликнинг ёзишича, сешанба куни коронавирусга чалинган 98 ёшли онахон шифохонадан тузалиб чиққанди. У 27 кун мабойнида даволанган.

Охирги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусга чалинганлар сони 58 226 кишига етди. Шундан 3603 нафари вафот этди. 22 011 киши тузалди.

Бошқа янгиликлар