AҚШ Aдлия вазирлиги мамлакатда учта хитойлик айғоқчининг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди:
- Доктор Чарлз Либер (Charles Lieber), Гарвард университетининг кимё ва кимёвий биология кафедраси декани. У Ухан давлат университети билан шартнома имзолангандан сўнг у ҳар ой 50 минг доллар олиб турган. Шунингдек қўшимча харажатлари учун 158 минг доллар ҳам олган. Бундан ташқари Гарвардда базаси бўлган лабораторияни Хитойда очишга ҳисса қўшгани учун ҳамда Пентагон ва Соғлиқни сақлаш миллий институтлари билан шартномалар тузиш (биотиббиётни ўрганиш бўйича) учун 1,5 миллион доллар олган;
- Бостон университети тадқиқотчиси (миллати бўйича хитойлик), Хитой армияси билан боғлиқ ҳаракатлар олиб борган;
- Бостондаги Beth Israel Deaconess Medical Center (BIDMC) тадқиқотчиси (миллати бўйича хитойлик), у биологик материалларни Хитойга ноқонуний олиб киришда ва ёлғон кўрсатмалар берганликда айбланмоқда.