АсосийDunyo

Коронавирус юқтириб БАА да қолиб кетган россиялик спортчилар ниҳоят "тутқунлик"дан қутулди

'Коронавирус юқтириб БАА да қолиб кетган россиялик спортчилар ниҳоят "тутқунлик"дан қутулди'ning rasmi

Петербурглик таниқли велопойгачилар коронавирусдан тузалиб уйига йўл олди. Бу ҳақда Regnum.ru хабар берди.

Петербурглик профессионал велопойгачи Дмитрий Страхов Абу-Даби шаҳрида бўлиб турганида унда коронавирус инфекцияси аниқланганди. У билан бир вақтда дўсти велостпорт устаси Игорь Боевда ҳам COVID-19 вируси аниқланди. Улар бир ой давомида БААда тиббиёт ходимлари назоратида бўлишди.

“ГазпромРусВело” жамоаси спортчилари Дмитрий Страхов ва Игорь Боев куни кеча ниҳоят коронавирусдан шифо топиб Бирлашган Араб Амирликларидан чиқиб кетишди. Аммо ҳозирги авиамулоқотлар чекланган даврда улар транзит йўллар орқали уйига етиб олгунча анча узоқ йўл босишларига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз: Россияда айни кунда 11917 нафар фуқарода вирус аниқланган, улардан 795 нафари соғаийган, 94 нафар бемор вафот этган.

 

Бошқа янгиликлар