Ҳаловат излаб ҳалокатга учраганлар қисмати

ДУНЁ 02.05.2015, 17:54
Ҳаловат излаб ҳалокатга учраганлар қисмати

Тарих саҳифасига муҳрланаётган апрель ойининг ўзида Африкадан Европага ўтишни истаган мингдан ортиқ инсон Ўртаер денгизига ғарқ бўлди. Африка қитъасидаги сиёсий ва иқтисодий беқарорлик, инсонларнинг қулай ҳаёт тарзи учун интилишлари ана шундай фожиаларга сабаб бўлаётир.

                                               Лампедуза – қочоқлар ороли

Лампеду́за Ўртаер денгизидаги Италияга қарашли  кичики бир орол бўлиб у Сицилиядан 205, Тунис соҳиларидан 113 километр масофда жойлашган. 20 квадрат-километрдан сал каттароқ майдонаг эга бўлган бу оролда 6300 дан ортиқ аҳоли яшайди.

Ўтмишга назар ташлайдиган бўлса, бу кичик орол вақти-вақти билан усмонийлар, берберлар, Сицилия ва Испания қироллари тасарруфига ўтиб турган. 2000 йилларга келиб, орол ноқонуний муҳожирлар учун ўтиш нуқтасига айланди.

Африканинг турли давлатларидан Европага ўтмоқчи бўлган муҳожирлар албатта шу оролда тўпланадилар. Ана шу аснода ҳар йили юзлаб одамлар денгиз ғарқ бўлаётир.

2008 йилда оролдан 23 минг муҳожир жой олган. Италянлар уларни  clandestini деб атайдилар. Оролда муҳожирларнинг вақтинча яшашиш учун лагерлар ҳам ташкил этилган. Бу ерда улар ётоқ, озиқ-овқат ва тиббий воситалар билан таъминланадилар. Аммо. Сўнгги йилларда муҳожирлар оқимининг кучайиши оролда кескин вазиятни юзага келтирди. Уларга кундалик зарур воситаларни етказиш муаммлога айланиб бормоқда. Орода тоза ичимлик суви ҳатто маҳаллий аҳоли учун муаммо эканини эътиборга олсак, вазият янада ойдинлашади.

                                      Рақамлар ортидаги фожиалар

2011 да бошланган ва ҳамон давом этаётган “Араб баҳори” Лампедузани нақ арининг уясига айлантирди, деса муболаға бўлмайди. Гарчи, илгари оролга муҳожирлар асосан ўта қашшоқ африка давлатларидан келиб турган бўлса, эндиликда фуқаролик уруши комига тортилган Миср, Тунис, Ливия сингари давлатлардан ҳам қочоқлар лампедузага оқиб бормқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2013 йилнинг ўзида оролга 32 минг муҳожир сузиб ўтган. Ўша йилнинг биргина октябрь ойида 400 инсон денгизга чўкиб кетган. Шундан сўнг Испания ҳукумати инсонларни қутқариб қолишга қаратилган «Mare Nostrum» дластурини ҳаётга татбиқ этди. Ушбу дастурга кўра, қутқарув ишларига 900 нафар ҳарбий, 32 та денгиз ва ҳаво кемалари жалб қилинган.

БМТ маълумотларига кўра, ўтган йили Ўртаер денгизидан 218 минг киши сузиб ўтган. 3500 киши эса, сувга ғарқ бўлган.

Жорий йилнинг апрелида юз берган кема ҳалокатида 950 нгафаргачяа одам нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда. Улардан атиги 28 нафаригина қутқарб қолинган. Бу ноқонунй муҳожирлар ўлими билан боғлиқ энг йирик кема ҳалокаати сифатида қайд эитлган. Жорий йил бошидан бери денгизга ғарқ бўлган муҳожирлар сони 1912 йилги “Титаник” кемаси ҳалокати қурбонларидан ҳам ошиб кетди.

                                      Нима қилмоқ керак?

Айрим экспертларнинг фикрича, бу ҳали бошланиши холос. Африкалик қочқинларнинг европага ўтиш мавсуи энди бошланади. Бу эса, олдинда яна қанчадан-қанча фожиалар кутиб турганидан далолат.

Бу масала бир неча йилдирги халқаро ҳамжамиятнинг эътиборидан тушмай келаётир. Апрель ойидаги ҳалокатлар ҳам дунё афкор оммаси, жумладан Европа ҳамжамиятини ҳаракатга келтирди. 2015 йилнинг 23 апрель куни бошланган Европа иттифоқи саммитида ҳам асосий эътибор ана шу масалага қаратилди. Айрим европалик арбоблар Ўртаер денгизида қутқарув хизматини янада ривожлантиришни маслаҳат берса, бошқалар муҳожирлар учун қонуний шароитларни кенгайтиришни таклиф этади. Яна бир гуруҳ сиёсатчилар эса, энг аввло Африкада вазиятни барқарорлаштириш лозимлигини айтмоқда.

Аслини олганда, инсон ўзи учун ўлчаб берилган қисқагина умрини тинч, осуда, фаровон ўтишини истайди. Афсуски дунёнинг барча ҳудудларда бунинг учун бирдек шароит мавжуд эмас. Уруш, турли касалликлар, нотинчликлар ҳар йили миллионлаб инсонларни ўз она ватанини тарк этишга ундамоқда.

Бироқ, ҳеч қачон ғурбатда топилган ҳузур-ҳаловат инсон бахтли қила олмайди. Шундай экан, бу серташвиш оламнинг ҳар бир фуқаросига ўз она тупроғида тинч, хотиржам, бекаму кўст яшаш насиб этсин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1