Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан велоспортчилар ўртасида онлайн мусобақа ўтказилди.
Мусобақада юздан ортиқ иштирокчи қатнашди. Улар 30 сония ичида ким кўп ерга таянган ҳолда ётиб-туриш машқини бажариш бўйича беллашди.
Мусобақада Никита Пальчик, Арслан Гафаров, Суҳроб Қурбонов шоҳсупага кўтарилган бўлса, қизлар ўртасида Нафосат Қўзива, Рената Байметова ҳамда Анна Куликова ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин олди.






