1

Санъаткорлар Сардобага инсонпарварлик ёрдамини юбормоқда

МАДАНИЯТ 04.05.2020, 11:24
Санъаткорлар Сардобага инсонпарварлик ёрдамини юбормоқда

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ва Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бошчилигида санъаткорлар Сардоба фожиасида жабр кўрган оилаларга ёрдам акциясини бошлагани ҳақида санъаткорлар ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар берди. 

Улар рўзғор буюмлари, кийим-кечаклар, озиқ-овқатлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар “Туркистон” санъат саройида тўпланди. Шунингдек, пул кўринишидаги ёрдамларни қабул қилиш учун алоҳида ҳисоб рақами ҳам  очилган. 

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова эса ижтимоий тармоқларда ўз маҳалласида тўпланган буюмлар ва моддий ёрдамларни қабул қилиб олаётгани акс этган видеони жойлаштирди. 

Маълумотларга қараганда, санъаткорлар томонидан тўпланган буюмлар, озиқ-овқатлар ва кийим-кечаклар жорий йилнинг 5 май куни Сирдарёга юборилади. 

Санъаткорларнинг хайриясига қўшилмоқчи бўлганлар ўз ёрдамларини “Туркистон” саройига етказиб бериши ёки нақд кўринишда бўлмаган пул маблағларини тўлов дастурлари орқали 8600 3329 5320 6368 ҳисоб рақамига юборишлари мумкин. 

Шунингдек, халқаро валютада хайрия қилиш истагида бўлганлар учун 4084 1700 0068 2767 ҳисоб рақами ташкил этилган. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1