АсосийДУНË

Музликлар эриши ҳисобига жаҳон океанларининг суви кўтарилмоқда

 НАСА сунъий йўлдошлари ёрдамида ўтказилган тадқиқот хулосасига кўра, фақатгина Гренл...

'Музликлар эриши ҳисобига жаҳон океанларининг суви кўтарилмоқда'ning rasmi

 НАСА сунъий йўлдошлари ёрдамида ўтказилган тадқиқот хулосасига кўра, фақатгина Гренландия музликларининг ўзи йилига 200 гигатонна муз йўқотмоқда. 

Ўтказилган сўровномада  жаҳон океани сувлари миқдори бўйича кейинги пайтда камида олтита илмий ишни чоп этган 100 дан ортиқ олимлар иштирок этган. Уларга CO2 эмиссияси сценарийси доирасида океан сувларининг кўтарилишига доир фикрларини баён этишлари таклиф этилди.

Сўров  натижалари БМТ ҳузурида фаолият юритувчи иқлим ўзгаришлари бўйича мамлакатлараро экспертлар гуруҳининг қарашларига нисбатан салбийроқ бўлиб чиқди. Экспертлар  2100 йилга бориб  энг ёмон ҳолатда  океан сувларининг  1,1 метрга кўтарилишини башорат қилган бўлса, олимлар аср охирига келиб бу кўрсаткич 1,3 метрга етишини билдиришди. 2300 йилга бориб эса, бу миқдор 5 метрни ташкил  этиши мумкин.

Бунинг сабаби, биринчи навбатда, Гренландия ва Арктика музликларининг эришига бориб тақалади. “Бу ердаги мавжуд музлар эрийдиган бўлса, унинг ҳажми дунё океани юзасини 65 метрга кўтарилиши учун етарли бўлади. Бу музликлар қопламасини бағоят кам фоизга ҳам йўқотишга йўл қўймаслигимиз зарурлигидан далолат беради” — дейди тадқиқот муаллифларидан бири, Потсдам университети илмий вакили Штефан Рамшторф.

 

    Бошқа янгиликлар