АсосийДУНË

Москва вилоятида маст аёл 3 ёшли қизини 10-қаватдан ташлаб юборди

Маълум бўлишича, воқеа 10 август куни Сергиев Посад шаҳрида содир бўлган.

'Москва вилоятида маст аёл 3 ёшли қизини 10-қаватдан ташлаб юборди'ning rasmi

Россиянинг Москва вилоятида 27 ёшли аёл уч ёшли қизини кўп қаватли уйнинг 10-қаватидаги балкондан ташлаб юборишда гумонланмоқда. Боланинг омон қолгани, бироқ оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Московский комсомолец” хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа 10 август куни Сергиев Посад шаҳрида содир бўлган. Ўша вақтда аёл уйда уч ёшли қизи ва саккиз ойлик фарзанди билан бўлган.

Тергов версиясига кўра, аёл уч ёшли қизини балкон панжарасидан ошириб, пастга ташлаб юборган. Юқори қаватдан тушиб кетган бола тирик қолган. У оғир жароҳатлар билан реанимация бўлимига ётқизилган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

Қайд этилишича, воқеа вақтида аёл маст ҳолатда бўлган. Тергов жараёнида унинг туғруқдан кейинги депрессия ҳолатида бўлган-бўлмагани ҳам текширилмоқда. Ҳозирча бу борада якуний хулоса берилмаган.

Аёл ҳибсга олинган. Унга нисбатан одам ўлдиришга суиқасд қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳодисадан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходими гумонланувчидан ўз айбини тан оладими ва қилмишидан пушаймонми, деб сўраган. Аёл ҳар икки саволга ҳам ижобий жавоб берган.

Айни вақтда ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Москва вилоятида маст аёл 3 ёшли қизини 10-қаватдан ташлаб юборди - Darakchi.uz