Трампнинг яқинига "Авенжер" ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва "Сентинел" радиолокатори жойлаштирилди. Улар дронлар, самолётлар ва қанотли ракеталардан яқин масофада ҳимояни таъминлаш учун мўлжалланган.

Маълум қилинишича, бу мазкур тизимларнинг бир марталик жойлаштирилиши эмас.
1 август куни Нью-Жерси штатининг Бедминстер шаҳрида ҳам Трамп гольф ўйнаётган ҳудуд яқинида "Авенжер" тизими кўзга ташланган.
Ўшанда Трамп "ракеталар ва дронлар"дан хавотирда эмаслигини айтиб, бу ҳақда ҳазил қилган.
Шу тариқа, АҚШ президенти гольф ўйнаётган вақтда ҳам унинг хавфсизлиги учун ҳаводан келиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши махсус мудофаа тизимлари жойлаштирилмоқда.






