АсосийJamiyat

Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтариш учун автобуслар жўнаб кетди

'Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтариш учун автобуслар жўнаб кетди'ning rasmi

Россия - Қозоғистон чегарасида бир неча кунлардан бери Ўзбекистонга транзит йўлак очиб беришни талаб қилиб келаётган мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаролари ҳақида хабарлар тарқалган эди.  

Маълум бўлишича, мазкур ҳудудга Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва Бош консулхонаси ходимлари етиб боришган.  Улар Қозоғистон расмийлари билан музокаралар ўтказишган ва натижада дастлаб 500га яқин юртдошимизни Ватанга қайтаришга рухсат олинган.

Айни пайтда Ўзбекистондан автобуслар Қозоғистон томон йўлга чиққани айтилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар