1

Бедарак йўқолган 66 ёшли фуқаро қидирилмоқда

ЖАМИЯТ 26.05.2020, 12:04
Бедарак йўқолган 66 ёшли фуқаро қидирилмоқда

15 май куни Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Марта Прозорова мурожаат қилиб, Сергели тумани, Нилуфар кўчаси, 46/1 уйда яшайдиган ва 30 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ реабилитация марказидан чиқиб, уйга қайтиб келмаган 66 ёшли Прозоров Юрий Николаевичнинг қидируви бўйича чора кўришни сўради. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда.
Белгилари: бўйи 170 см, сочлари калта ва оқсоч, бурни йирик.
Кийимлари: енгил қора куртка, қора шим ва қора туфли.
 

Қидирув учун фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотлари 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 рақамлари орқали маълум қилишингизни сўраймиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1