АсосийDunyo

Японияда фавқулодда ҳолат бекор қилиниши билан коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

'Японияда фавқулодда ҳолат бекор қилиниши билан коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди'ning rasmi

Япониянинг Жануби-ғарбидаги Китакюсю шаҳрида коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари кўпайиши яна авжига чиқаётгани кузатилмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэри Кенжи Китахаши манбасига таяниб tvs.ru маълум қилди.

30 апрелдан 22 майгача шаҳарда касалликнинг тасдиқланган ҳолатлари қайд этилмаганди, аммо сўнгги олти кун ичида 43 та ҳолат қайд этилган, уларнинг 21 таси бир кунда аниқланди.

Бир неча кун олдин Япония Бош вазири Шиндзо Абэ коронавирус пандемияси туфайли фавқулодда ҳолат режимини бекор қилган эди.

    Бошқа янгиликлар