1

Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди

ЖАМИЯТ 31.05.2020, 12:10
Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди

Китоб туманида кронавирус билан касалланганлик  бўйича  гумонланиш ҳолати қайд этилгани, гумонланувчи кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги муносабати билан ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ СИФАТИДА туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди. 

Гумонланиш ўз тасдиғини топгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тусилди. Автотранспорт ва пиёда  ҳаракатланиш қатъий назоратга олинди.

Воҳа аҳлини вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бир неча бор аҳолидан  ҳудудлар учун белгиланган карантин қоидалари, хусусан, кўчада ниқобда бўлиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, дезинфекция, шахсий гигиена сингари бир қатор қоидаларга “Яшил ҳудуд”да ҳам амал қилиш кераклигини сўраб чиққан эди. 

Вилоят ҳокилигининг матбуот хизматига кўра, вилоятда мақсадсиз кўчада юриш ҳолатлар кўп кузатилмоқда

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1