1

2 июнь соат 07:00: Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

ЖАМИЯТ 02.06.2020, 07:00
2 июнь соат 07:00: Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3702 нафарни ташкил этмоқда.

Кеча юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 79 нафар беморнинг 58 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 15 нафари (Тошкент шаҳридан 13 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан) аҳоли орасида қайд этилган бўлса, қолган 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3702 нафар бемордан 2859 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, ушбу хасталикдан вафот этганлар сони 15 нафар бўлди.

Аввалроқ, Китоб туманида коронавирус билан  касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилгани сабаб, ҳудуд тўлиқ карантинга олинган эди. Кеча ССВнинг маълум қилишича, Китоб туманида коронавирус юқтирганда гумонланиб вафот этган инсон, ушбу инфекциядан эмас, у ёндош касалликлар туфайли вафот этган деган хулоса берилди.

Самарқандда 45 нафар тиббиёт ходимлари ва 36 нафар мактаб ўқувчиларида коронавирус аниқлангани маълум қилинди.

Шунингдек, "Ўрикзор"дан маҳсулот олиб, Юнусободда сотувчи эр-хотинда коронавирус аниқланди.

Самарқанднинг қизил ҳудудларида ҳам машиналарга стикерсиз юришга рухсат берилди.

Ўзбекистонда коронавирус хасталиги нега енгил кечаётганлигининг сабаби ошкор қилинди. Шунингдек, Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков нега коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаяётганига аниқлик киритди.

Коронавирусга қарши тасдиқланган дунёдаги илк дори номи маълум қилинди.

Коронавирус юқтириш хавфи юқори бўлган жойлар маълум қилинди.

Навоийда ДСЭН инспектори карантин қоидасини бузган тадбиркордан пора олаётганда қўлга тушди.

Хорижда ўзбекистонликларни олиб келиш учун 1 – 7 июнь кунларига белгиланган чартер рейслар жадвали эълон қилинди.

Бугун Москвада қолиб кетган ватандошларимиз чартер рейсда Ўзбекистонга олиб келинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1