АсосийJamiyat

Бухоро ва Наманганда озиқ-овқат маҳсулотларида ГМО миқдорини аниқлаш лабораториялари ташкил этилади

'Бухоро ва Наманганда озиқ-овқат маҳсулотларида ГМО миқдорини аниқлаш лабораториялари ташкил этилади'ning rasmi

"Ўзстандарт"  маълумотларига  кўра ,  “UzTest” қошидаги синов лабораторияларини Жаҳон банки кредити асосида модернизация қилиш ҳамда замонавий ускуналар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.  

Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳисобига мамлакатимизда  озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш имконияти оширилади, хусусан  Бухоро ва Наманган вилоятларида янги йўналишдаги маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлаш лабораторияси ташкил этилади.

Шунингдек, “UzTest” қошидаги Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм марказларидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини синаш лабораториялари модернизациялаш кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа суммаси 11,6 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар