"Чашмадаги ҳолатни "Сўх воқеалари" деб гапирилишига қаршиман". Шуҳрат Ғаниев бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақидаги саволларга жавоб берди

ЖАМИЯТ 25.06.2020, 17:36
"Чашмадаги ҳолатни "Сўх воқеалари" деб гапирилишига қаршиман". Шуҳрат Ғаниев бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақидаги саволларга жавоб берди

 Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан республика миқёсидаги журналистлар, блогерлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 

Тадбирда иштирок этган "Даракчи" нашрининг жамоатчи мухбири Ахрор Зиятовнинг хабар қилишича, вилоят раҳбари кириш сўзида барча журналистларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан самимий муборакбод этди.

Матбуот анжуманида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев барчани қизиқтирган Сўхдаги воқеалар ва вилоятдаги ишсизлик ҳақидаги саволларга жавоб берди.

 – Анклав ҳудудда бўлган киши албатта, унинг муаммоларини яхши билади. Чашмадаги ҳолатни Сўх воқеалари деб аталишига қаршиман. Биз қирғизлар билан доимо дўст ва иноқ бўлганмиз. Айни кунларда Сўхда жуда катта ишлар бошланган. Биргина сўхлик ёшларга олий ўқув юртларига кириш учун 500 та квота ажратилганлигининг ўзи ҳам катта воқеадир. Эртага шу олий маълумотли кадрлар туманга келиб, меҳнат қилади. Тараққиётига ўз ҳиссасини қўшади. Туманда ҳозирга қадар 2 минг 500 дан ортиқ ишсизларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Ишсизлик ҳар қадамда учраши мумкин. Ҳаётда бировга юким тушмасин дейдиганлар ҳам кўп. Асосийси, иш ва даромад топиш инсонни ўзига боғлиқ. Яқинда интернетда Фарғона вилоятида 84 мингдан ортиқ ишсиз хотин-қизлар бор, деган хабар тарқалди. Аммо бу ҳеч қандай асосга эга эмас. Ишсизликни бартараф этиш бу камбағалликни қисқартириш деганидир. Вилоятимизда ҳар йили 60-65 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда. Демак, олдимизда катта вазифалар бор.

Матбуот анжуманида маддоҳлик ҳақидаги саволга ҳам жавоб берилди. 

– Маддоҳлик бажармаган ишни гапиришдир. Мани ўз принципим бор. Кам гапириб, ишда ўзини кўрсатиш керак. Қайсидир ишни бажариб ташлайман деган ваъдаларга ишонмайман. Барча ишлар сўзда эмас амалда бўлиши керак. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1