АсосийJamiyat

“Ўзбекнефтгаз”дан 12 млрд. сўм ундирилди

'“Ўзбекнефтгаз”дан 12 млрд. сўм ундирилди'ning rasmi

Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 13.03.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор   “Ўзбекнефтгаз” АЖдан ундирувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат заҳираларига 12 млрд. 136 млн. 926 минг сўм қарз ундириш кўрсатилган эди. Бу ҳақда МИБ Ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлимига 17.06.2020 йилда келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.  

Бўлим давлат ижрочиси Х.Алибеков томонидан қарздорга ижро ҳужжати талабини бажариши учун ихтиёрий муддат белгиланган бўлиб, берилган ихтиёрий муддат ичида қарздор  “Ўзбекнефтгаз” АЖ.дан ундирувчи Ўзбекистон Республикаси давлат  заҳираларига 12 млрд. 136 млн. 926 минг сўмлик қарз пуллари тўлов топшириқномасига асосан тўлиқ ундириб берилган.    

Шундан сўнг, ижро ҳужжати 20.06.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланди.

    Бошқа янгиликлар