АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 6 соат ичида яна 118 одамда коронавирус аниқланди

'Ўзбекистонда  6 соат ичида  яна 118  одамда коронавирус аниқланди'ning rasmi

2020 йил 30 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8503 (+118) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 74 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 18 нафари Тошкент вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Самарқанд вилоятида (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), қолган 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 5682 (+186) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2795 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

    Бошқа янгиликлар