1

Ғузор туманида машиналар ҳаракати тўхтатилади

ЖАМИЯТ 03.07.2020, 17:28
Ғузор туманида машиналар ҳаракати тўхтатилади

Бугун вилоят ҳокими - вилоят махсус комиссияси раиси Зойир Мирзаев иштирокида коронавирус инфекциясини вилоятимизга кириб келиши ва уни тарқалишини олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди ва бир қатор қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар берди. 

Унга кўра:

*Ғузор туманида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши қатъиян тўхтатилади.  (Транзит орқали ўтиб кетадиган юк машиналари бундан мустасно).

*  Жорий йил 4 июль кунидан Ғузор туманида UZGTL лойиҳаси доирасида фаолият кўрсатаётган заводда ҳам карантин қоидалари кучайтирилиб, ишчи-ходимлардан ташқари маҳаллий аҳолининг кириш-чиқиши тақиқланади.

* "Сариқ" тоифага ўтказилган Қарши шаҳрига туманлардан кириб келаётган автотранспорт воситаларига эрталаб соат 07-00дан 10-00 гача  ҳаракатланишига рухсат этилади.

* Ғузор ва Қарши туманларидан келиб, Қарши шаҳри ва вилоятимиз туманларида ишлайдиган фуқаролар масофавий (иш ҳақидан ажралмаган ҳолда) иш тизимига ўтказилади.

* Жорий йилнинг 4 июль кунидан сув ҳавзалари (дарё, сой, каналлар)да чўмилиш ва дарё бўйларида (айниқса, Китоб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари тоғли ҳудудларида) ҳордиқ чиқариш вақтинчалик тақиқланади.

 Вилоят махсус комиссиясининг юқоридаги қарорлари ижросини сўзсиз таъминлаш, аҳоли саломатлигини сақлаб қолиш мақсадида вилоят ИИБ, Миллий гвардия ва вилоят  телерадиокомпанияси ҳамкорликда ташкилот ва муассасалар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, умумий овқатланиш жойлари, массаж салонлари, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказларида мунтазам равишда қўшма рейдлар ўтказиб боради ва қонуний чоралар кўради.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1