Тошкентда саратонга чалинган бемор коронавирусдан вафот этди

ЖАМИЯТ 03.07.2020, 23:54
Тошкентда саратонга чалинган бемор коронавирусдан вафот этди

ССВ хабарига кўра яна бир бемор коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Бу пойтахтимизда яшовчи 77 ёшли Н. Г. бўлиб, у шу йилнинг 7 июнидан 16 июнгача Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида  юрак ишемик, гипертония, қон айланиш етишмовчилиги, ўнг сут бези саратони, икки томонлама бронхопневмония, ўпка шиши ташхиси билан даволанган.

 23 июнь куни унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

У охирги 10 йил давомида  юрак ишемик, гипертония ва онкологик хасталик каби  қатор ташхислар билан даволаниб келган.

Беморга (аёл)  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича  бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Шу йилнинг 2 июль куни стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор  ўткир юрак қон-томир ва ўпка етишмовчилигидан  вафот этган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1