1

Бугундан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

ЖАМИЯТ 05.07.2020, 20:12
Бугундан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Бугун 5-июлдан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади.

2020/2021 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилади.

 9-синф битирувчилари қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:

👉 Электрон ариза

👉 Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси.

👉 3x4 фотосурат

Касб--ҳунар мактабларида қуйидаги ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрланади:

🔹 тикувчи;

🔹чилангар;

🔹иссиқхона ва парник хўжалиги лаборанти;  

🔹автомобилларни таъмирлаш чилангари;

🔹ошпаз;

🔹қандолатчи;

🔹асаларичи.

Касб-ҳунар мактабларининг афзаллиги, бу ерда 2 йил давомида умумтаълим ва мутахассислик фанлари интеграциялашган дастурлари асосида ўқитилади. Ўқувчига ўзи танлаган касб бўйича билим берилади.

‼️Фуқаролар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўйича ташкил этилган “Call марказ”га қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб  олишлари мумкин.

Телефон: (71) 246-11-92

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1