1

45-ўлим: Тошкентлик 72 ёшли аёл ҳам коронавирусдан вафот этди

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 23:38
45-ўлим: Тошкентлик 72 ёшли аёл ҳам коронавирусдан вафот этди

Миробод туманида яшовчи 72 ёшли Л.С. (аёл) 29 июндан 1-сон Республика клиник шифохонасида “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, сурункали юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Шунингдек, бемор бундан аввал юрак ишемик касаллиги, зўриқувчи стенокардия, гипертония касаллигининг 3-даражаси, қандли диабетнинг 2-тури (инсулинга муҳтож), диабетик нефропатия, ангиопатия, ретинопатия, полинейропатия, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит билан даволаниб юрган ва назоратда турган.

Динамикада беморнинг ҳолати оғирлашганлиги сабабли 4 июль куни у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ўтказилган.

Клиникада бемор бир неча марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди –ССВ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1