АсосийJamiyat

Пойтахтдаги Сағбон кўчасининг маълум қисми икки кунга ёпилади

'Пойтахтдаги Сағбон кўчасининг маълум қисми икки кунга ёпилади'ning rasmi

Сағбон кўчасида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабабли ушбу кўчанинг Нурафшон кўчасидан Фаробий кўчасигача бўлган қисми 10 июль соат 8:00 дан ҳаракатланиш учун икки кунга қисман ёпилади.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Икки томонлама ҳаракатланиш йўлнинг бир томонида амалга оширилади.  

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этамиз.  

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар