1

Коронавирусдан бошқа хавф: Ўзбекистонда зарарли чигирткалар қанча майдонда тарқалгани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 09:23
Коронавирусдан бошқа хавф: Ўзбекистонда  зарарли чигирткалар қанча майдонда тарқалгани маълум бўлди

 Май ойи сўнггида Жаҳон банки Яқин Шарқ ва Африкада чигирткалар билан курашиш бўйича фавқулодда вазиятлар дастурини амалга ошириш учун 500 миллион доллар ажратганини маълум қилган эди. Орадан 10 кун ўтиб, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика бўйлаб зарарли чигирткаларнинг 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлигини айтиб, бунга қарши фаол ва тезкор чоралар кўрилаётганлигини таъкидлади. Бу ишлар қўшни давлатлар – Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон билан ҳамкорликда олиб борилаётганлиги ҳақида хабар қилинди.  Бу ҳақда ekologuz телеграм каналида ёзилди. 

“Иқлимнинг глобал миқёсда исиб бориши оқибатида Марказий Осиё давлатларида чигирткаларни қисқа вақт оралиғида кўпайиши, яъни, 20-30 кунда тухумни очиб чиқаётгани охирги йилларда жиддий муаммога айланмоқда. Чунки 30 йил аввал улар бундай тезликда кўпаймаган. Марказий Осиё ҳудудида марокаш чигирткалари аввал денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда учраган бўлса, иқлимнинг исиб бориши оқибатида бу зараркунанда ҳашоратлар денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда ҳам жойлашмоқда”, – дейди чигирткаларга қарши кураш бўйича эксперт Фурқат Гаппаров.

Чигирткалар барча қишлоқ хўжалик ўсимликларини зарарлайди: арпа, буғдой, оқ жўхори, тариқ, маккажўхори, тамаки, беда, ғўза ва полиз экинларига, айниқса катта зарар етказади. Ёппасига кўпайган йилларда ток ва мевали дарахтларнинг барглари билан ҳам озиқланади. Ушбу зарарли ҳашаротлар Ўзбекистон ҳудудида қадим замонлардан буён мавжуд. Тарихий маълумотларга кўра, улар ўтган асрнинг биринчи ярмида кўплаб очарчиликларга сабаб бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1