1

Навоийда 55 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 09:40
Навоийда 55 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавируснинг навбатдаги қурбонини маълум қилди.

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 55 ёшли Ж.Ў. (эркак киши) 6 июль куни “COVID-19” инфекциясига намуна топширган, шу куни Зарафшон шаҳридаги шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ташхиси қўйилган. У гипертония касаллиги, артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.  

Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболияси асорати билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1