АсосийJamiyat

Акмал Бурхановни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармон тасдиқланди

'Акмал Бурхановни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармон тасдиқланди'ning rasmi

“А.Э. Бурхановни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6026-сон, 14.07.2020 й.) Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланди (Сенат Кенгашининг 15.07.2020 й. КҚ-107–IV-сон қарори). Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Президентнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони  билан  ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар