АсосийJamiyat

Шохрух репер "Депутат, судъя ва ИИВ ходимлари можароси"ги муносабат билдирди

'Шохрух репер "Депутат, судъя ва ИИВ ходимлари можароси"ги муносабат билдирди'ning rasmi

"Шохрух" рэпер сифатида танилган ва айни вақтда Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутати ҳисобланган Шохрух Шодмонов "Депутат, судъя ва ИИВ ходимлари можароси" мавзусида муносабат билдирибди. Бу ҳақда Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида ёзмоқда. 

"Гапирмоқчи эмас эдим, лекин шу масала бўйича кўп саволлар келаяпти, фикримни билдириб ўтаман.  Бу дунёда ҳамма одам бир хил эмас, ҳар бир соҳанинг яхши-ёмон хизматчилари бор.  Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларини яхшилаб ўрганиш керак. Айниқса масъуллар Конституцияга ва қонунларга сўзсиз амал қилишлари шарт! Шунда ҳозирги пайтдаги тушунарсиз ҳодисалар бўлмайди. Бу можароларда ким айбдор ёки айбсизлиги қонунларда аниқ белгилаб қўйилган, қонун баҳо берсин!  Хуллас, бизга сарлавҳада санаб ўтилган баъзи бир масъулларимизни ҳиссиётларга берилиб яратган можароси қизиқ эмас. Бизга уларнинг Конституцияга ва қонунларга тўлиқ риоя қилишлари қизиқ. Шунда тартиб бўлади! Тартибни сақлаш керак! Шундай қийин пайтда айрим хизматчиларнинг бир-бири билан жанжалларисиз ҳам ватанимизда ечишимиз керак бўлган муаммолар жуда кўп!"

"Замонавий мусиқа санъатининг рэп йўналишида ижод қилиб танилган инсоннинг фаол депутат қиёфасида намоён бўлаётгани ва муаммоларга бефарқ эмаслиги кишини қувонтиради. Ўз позициясига эга турли даражадаги фаол депутатлар кўпаймоқда" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар