АсосийJamiyat

Қашқадарёлик 2 027 нафар хотин - қизга ОТМларга кириш учун тавсияномалар берилди

'Қашқадарёлик 2 027 нафар хотин - қизга ОТМларга кириш учун тавсияномалар берилди'ning rasmi

Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020-2021 ўқув йилида хотин-қизларга ажратилган 4 фоизли қўшимча давлат гранти учун республика бўйича жами 940 та жой ажратилган бўлиб, шундан Қашқадарё вилоятига 88 та квота берилиши кўзда тутилган.  

Туман ва шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан низомга мувофиқ  бир қанча мезонлар асосида вилоят бўйича 2 027 нафар хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсияномалар берилди.  

Маълумот ўрнида, тавсияномалар берилиши сони чегараланмаган. Шу билан бирга, тавсиянома 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда амал қилади.

 

    Бошқа янгиликлар