AsosiyJamiyat

Oʻzbekistonda davlat organlariga maʼlumotlarni oʻz serverlarida saqlash taqiqlanadi

Prezident topshirig‘iga ko‘ra, vazirlik va idoralar ma’lumotlari yagona data-markazga o‘tkaziladi.

'Oʻzbekistonda davlat organlariga maʼlumotlarni oʻz serverlarida saqlash taqiqlanadi'ning rasmi

21 октябрь куни ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда давлат органларининг маълумотларни ўз серверларида сақлаши бундан буён тақиқланишини маълум қилди. Эндиликда барча маълумотлар Электрон ҳукуматнинг ягона дата-марказига ўтказилади. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирда вазирлик ва идоралар маълумотларни турли форматларда, тарқоқ ҳолда сақламоқда. Бу эса сунъий интеллект тизимларини самарали жорий этишга тўсқинлик қилмоқда. "Маълумот етарли бўлмаса, сунъий интеллект кутилган натижани бермайди", — дейди Шавкат Мирзиёев. Рақамли технологиялар вазирига жорий йил охиригача 55 та идоранинг маълумотлар базасини, 2026 йилга қадар эса қолган барча тизимларни ягона марказга ўтказиш топширилди. Шунингдек, 2026 йил охиригача катта ҳажмдаги рақамли маълумотларни бирлаштириб, уларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи Data Lake платформаси ишга туширилиши белгиланди. Бу қарор давлат бошқарувида сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш, рақамлаштириш жараёнларини тизимли йўлга қўйиш ва маълумот хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

    Boshqa yangiliklar