Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан 2020 йилнинг 29 июль куни Республика махсус комиссияси томонидан уй шароитида Ковид-19 инфекциясини даволаш учун тавсия этилган “Азитромисин”, “Аскорбин кислотаси”, “Гидроксихлорохин”, “Паратсетамол” дориларининг дорихоналарда сотувда мавжудлиги, уларнинг нархи юзасидан жамоатчилик назорати тартибида мониторинг ўрганиш давом этди. Бу ҳақда Федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг туман (шаҳар)ларида фаолият кўрсатаётган дорихоналар танланма усулда ўрганилганда мазкур дорихоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тавсия этилган “Аскорбин кислотаси” 700-4000 сўмгача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Паратсетамол” 500-1500 гача “Азитромитсин” 6 мингдан сўмдан 34000 минг сўмгача, сотилаётганлиги маълум бўлди.
Андижон вилоятининг дорихоналарида бу кўрсаткич “Аскорбин кислотаси” 200-3500 минг гача ,“Гидроксихлорохин” мавжуд эмас , “Паратсетамол” 450-1000 гача “Азитромитсин” нинг нархи 4500 мингдан 36 минг сўмгача эканлиги аниқланди.
Бухоро вилояти ҳудудидаги дорихоналарда “Аскорбин кислотаси” 4500-40000гача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Паратсетамол” 500-1500 гача “Азитромитсин” дорилари 300 дан 4000 гача сотувда.
Жиззах вилояти ҳудудидаги дорихоналарда ҳам “Аскорбин кислотаси” 1000-2000 гача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас , “Паратсетамол” 500-1000гача “Азитромитсин” 5000-15000 гача сотувда мавжуд.
Қашқадарё вилояти ҳудудидаги дорихоналарида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, “Аскорбин кислотаси” 500-5000 гача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Паратсетамол” 400-1000 гача“Азитромитсин” 5000-15000 гача сотилмоқда.
“Аскорбин кислотаси” 700-5000 гача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Паратсетамол” 400-1000 гача “Азитромитсин”дори воситаси эса 5000-15000 гача Навоий вилоятининг дорихоналарида сотилмоқда.
Сирдарё вилояти дорихоналарида “Аскорбин кислотаси” 1000-2000 гача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Паратсетамол”500-1000гача “Азитромитсин” эса 6000-42900 гача
Фарғона вилоятининг дорихоналарида “Аскорбин кислотаси” 900-1000 гача , “Гидроксихлорохин” дори воситаси мавжуд эмас, “Паратсетамол” 500-1200 гача “Азитромитсин” 5 мингдан 15 мингача,
Хоразм вилоятида эса “Аскорбин кислотаси” 500-2000 гача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Паратсетамол” 500-1000 гача “Азитромитсин” 4000 дан 19800 гача.
Тошкент вилоятида “Аскорбин кислотаси”800дан 1200 гача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Паратсетамол” 1000 сўмдан “Азитромитсин” 8000 дан сўмдан 17000 сўмгача,
Тошкент шаҳрида “Аскорбин кислотаси”500-3000 гача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Паратсетамол” 1000-1500 гача “Азитромитсин” 7мингдан 44 мингча сотилаётганлиги аниқланди.
Наманган вилоятининг “Аскорбин кислотаси”100-1000 гача, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Паратсетамол” 600-1000 гача “Азитромитсин” 4000- 12000 гача. дорихонада “Плаквенил” дориси 234 минг сўмдан сотилаётганлиги кузатилди. Унинг захираси ҳам 40 дона қутидан иборат.
Федерация томонидан жамоатчилик назорати тартибида совид 19 инфекциясини уй шароитида даволаш учун зарурий дори воситалар нарх-навоси доимий ўрганиб борилади ҳамда бу борада кенг жамоатчилик хабардор қилинади.






